Фактчек: Тошкентда “бошқа шикоятлар” йўқ
Телеграмм мессенжернинг очиқ гуруҳларида босқинчилик ҳақидаги фаол тарқалмоқда. UZ KUN каналидан пост жўнатилган бўлиб, қидирув тизими бу огоҳлантиришни топа олмади. Матн жуда ажабланарли туюлиб, биз унинг не қадар ишончлилигини текшириб кўришга қарор қилдик: чиндан ҳам хавф мавжудми ёки бу фейкми?
Биринчи, эътиборимизни қаратишимиз лозим бўлган нарса компаниялар номлари, ёвуз ниятли инсонлар ҳаракатларини мазкур компаниялар номидан амалга ошириши.
“Сув қувури компанияси”, Elecricity компанияси – Тошкент учун “Водоканал” ва “Энергия қуввати” жудаям мос. Албатта, босқинчилар исталган компания номларидан фойдаланиши мумкин. Бироқ бу гап Тошкент шаҳри ва ҳатто мамлакатимиз тўғрисида ҳам эмаслигини англатиши мумкин.
Шу билан бирга огоҳлантиришнинг умумий “ташвишли” тонига ҳам эътиборни қаратиш лозим: “зудлик билан”, “сиз неча киши ҳаётини қутқаришингиз мумкин” деган сўзлар қўлланилмоқда. Бу иборалар сиз ўйланиб ҳам ўтирмай хабарни бошқалар билан ўртоқлашишингиз ва яна бошқаларга тарқатишингиз учун танланган. Бу ҳам кўз ўнггимизда манипуляция ва фейк тургани ҳақида фикрлашишга даъват этади.
Anhor.uz Тошкент ИИББ матбуот хизматидан бу постни шарҳлаб беришни сўради.
Биз бир ой давомида келиб тушган хабарларни текшириб чиқдик. Ҳеч бир туманда бу каби босқинчилар қилмиши тўғрисида шикоятлар бўлмаган.
Ҳукм: Бу ростмана фейкнинг ўзгинаси.
Anhor.uz ҳар қандай қазиятда ҳам сизни номаълум кишилар эшигингизни қоққанда огоҳ бўлишга чақиради. Шунинг баробарида ахборот тармоғида оўй бераётган воқеаларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга даъват этади.
Дисклеймер. Мазкур мақола Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланди. Бу мақоланинг мазмун-моҳияти Anhor.uz сайтининг жавобгарлиги остида бўлиб, Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини ифода этмайди.
Шарҳлар