Фавқулодда вазият ҳолатида ахборотларни қандай текшириш лозим?
Фожиалар тармоқларда кўплаб изоҳларга сабаб бўлади ва, шу билан бирга, кўплаб уйдирма гаплар, миш-мишлар, фейклар ҳам тарқалишига олиб келади.
Қандай қилиб ҳамма нарсадан хабардор бўлиб, турли расмий ва норасмий манбалардан олинган ахборот асосида ҳолис манзарани билмоқ, воқеликни танқидий англаб олмоқ даркор?
Фавқулодда вазият ҳис-туғулар тўфонини келтириб чиқаради, бунга жабрийдаларга нисбатан раҳм-шавқат, ҳам вазиятни адолатсизлиги ёки ваколатли органларнинг хато хатти-ҳаракатлари, айбдорларга нисбатан ғазаб бунга сабаб бўлади. Кучли ҳис-туғулар мантиқан фикрлашга бермайди, бу вазиятдан турли манипуляторлар ва фейклар муаллифлари фойдаланиши мумкин.
Фавқулодда вазият келиб чиққанда, аниқ далилларни билдириш учун ФВВ одатда ишонч телефонлар рақамларини эълон қилади. Долзарб саволларга жавоб бериш учун масъул ходимлар брифингларда журналистларга расмий ва аниқ ахборотлар беришади.
Эълон қилинган, мисол учун, жабрланганлар тўғрисидаги маълумотлар ўзгариб туриши табиий, чунки фавкулодда ходиса содир бўлган жойда турли хизматлар ишлайди, ва маълумотлар текширилиб, аниқланиб борилади.
Мисол учун, Sukhoi Superjet 100 ёниб кетганида, шундай вазиятни кузатиш мумкин эди. Биринчи маълумот бўйича битта одам жабрланган эди, кейин 13 киши ўлими тўғрисида хабар келди, оҳирги маълумотларга кўра ҳалок бўлганлар сони 41 кишига чиқди. Кўплаб одамлар буни «найранглар» сифатида қабул қилди, лекин, рост гап шундаки, қутқарув операция давомида маълумотлар аниқлашгани эҳтимоли баланд. Кўп ҳолларда жабрланганлар сони биринчи эълон қилинган маълумотдан кўра кўпроқ бўлиб чиқади.
«Зимняя вишня» (Россия) савдо-кўнгилочар марказида рўй берган ёнғин даврида жамоат фикрига таъсир кўрсатиш ниятида, ижтимоий таромоқлар орқали амалдорлар ҳалок бўлганлар сонини беркитмоқчи деган, жамоат фикрига салбий таъсир кўрсатиш ниятида, махсус ясама ахборотлар киритилган.
Фавқулодда вазиятлар даврида ижтимоий тармоқлар орқали келаётган ахборотларни эҳтиёткорлик билан, жуда танқидий қабул қилиш даркор. Мисол учун
Шри-Ланкада содир этилган террористик актлардан сўнг бу мамлакатда ижтимоий тармоқлар ўчирилиб қўйилди, сабаб — уйдирма, ёлғон гаплар ва ахборотлар тарқамаслиги учун.
ФВ даврида роликни ёки ёзувни ким жойлаштирганлигини текшириш керак, фойдаланувчининг аккаунтини аниқлаш керак, хатто расмий идоралардан келган ахборотни ҳам қайта текшириш даркор. Қалбаки ахборот худди-ки расмий идора номидан ҳам келиши мумкин. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлар идораси номидан тарқатилган қалбаки хат бунга яхши мисол бўлиши мумкин.
Маълумотлар дойим текширилиши керак, фавқулодда вазиятларда эса — айниқса! Турли манбаларга мурожаат этиш керак, фотосуратлар, видеоларни текшириш керак, очиқ манбалардан олинган маълумотлар билан солиштириш керак, воқеа жойининг аниқ координаталарини текшириш керак.
Фавкулодда вазиятларда қарорлар тезлик билан қабул қилинади, турли махсус кўрсатмалар амал қилади, мутахассисларнинг турли ҳаракатлари тушунарли бўлмаслиги мумкин ва вазиятга тўғри келмайдиган кўриниши мумкин. Масалан, Нотр Дам соборидаги ёнғин пайтида, нега вертолетлардан, осмондан сув сепиб ўчирилмади деган фикрлар билдирилиб, одмларни ғазабларининг гувоҳи бўлдик. Лекин, агар сув вертолетлардан сепилган ҳолатда – бинога улкан зарар бўлар эди, бузилиши мумкин экан. Шошилиб, тезкор хулоса чиқармаслик — ривожланган танқидий тафаккурга эга одамнинг муҳим жиҳати.
Ихитисослашган далилларни, мисол учун об-ҳаво шароитларини, самолетлар парвозини, зилзилаларни, йўллардаги шароитларни кузатувчи, самолетлар парвозларини, автомобиллар, поездлар техник кўрсатгичларини текшириб, ифода этувчи махсус хизматлар мавжуд.
Шарҳлар