Матнларни кўчирмачиликка текширишнинг бепул 7 воситаси

Матнларни кўчирмачиликка текширишнинг бепул 7 воситаси

Плагиат (лотинча  “плагио”- “ўғирлайман”, “кўчираман”) адабиёт, фан, санъат асари ёки бирор кашфиётни қасддан ўзлаштириш демакдир. Плагиат, яъни кўчирмачилик, адабий ўғирлик  ҳуқуқий жиҳатдан кўплаб муаммоларни келтириб чиқариши табиий. Айниқса, бу муаммога кўпинча ижодкор муаллифлар, муҳаррирлар ва ноширлар дуч келишади.
Агар сиз йирик компания ёки ташкилотда ишласангиз, у ҳолда сизда пулли дастурлардан фойдаланиш имконияти бор. Бироқ кичик таҳририятларнинг ҳаммаси ҳам бундай имкониятга эга эмас. Шундай экан, қуйида келтирилган дастурлар сизга асқотиши мумкин. Фойдаланиш қулай ва бепул.  

Dupli Checker  
Фойдаланишга қулай интерфейсга эга бўлган плагиатни аниқлашга йўналтирилган дастур – ҳамма учун мутлақо бепул. Фойдаланувчилар бепул аккаунт яратиб, у орқали кунига 50 тагача docx ва .txt file форматида бўлган хужжатларни еки оддий матни юклаб текшириши мумкин. Аккаунтсиз эса кунига битта текширув амалга оширилади.  

Plagiarisma
Бу  дастурнинг интерфейси бироз эскирган бўлишига қарамай, ўзининг қулай хизматларни таклиф қилиб келмоқда. Plagiarisma 190 дан ортиқ тилдаги матнларни текшириш имконига эга.  Матнни текшириш учун файлни юклаш, матн ёки URL манзилни киритишнинг ўзи кифоя. Фойдаланувчилар учун кунлик бепул текширув миқдори чегараланган. Тўлов орқали миқдорни кўпайириш мумкин.

Grammarly
Grammarly дастури орқали нафақат кўчирмачилик ҳолатларини, балки ҳужжатларни имло ва грамматик хатоларини ҳам текшириш мумкин. Мазкур дастурни онлайн-илова сифатида кенгайтирса бўлади. Шунингдек, Chrome учун кенгайтиришга очиқ бўлиб, топилган хатоларни ажратиб кўрсатади. Бу асбобдан фойдаланиш учун дастлаб аккаунт яратиш керак бўлади, лекин асосий функциялари текин.

Search Engine Report Plagiarism Checker
Бу матнларни текшириш учун осон, оддий ва текин асбоб. Фойдаланувчи ўз компьютери  ёки Dropboxдан ҳужжатларни қўйиши ва юклаши мумкин. Текширилгач, матннинг турли қисмлари қизил ёки яшил рангда ажратилиб кўрсатилади. Бунда матннинг кўчирмачиликдан ҳоли қисми яшил, эълон қилинган матн  қисмлари эса қизил рангда ажратилади.

Paperrater
Бу дастур аккаунт яратишни талаб қилмайди. Сиз оддий матнни жойлаштирасиз ва матндаги плагиат қисмлар аниқланади. Шунинг баробарида матндаги мавжуд грамматик ва имловий хатолар кўрсатиб берилади. Бундан бепул фойдаланилганда, текширув саҳифаларининг миқдори ва сони чекланади.

Edubirdie
Edubirdie  эсселар ишлашга ёрдам берувчи онлайн пуллик хизмат. Шу билан бирга кўчирмачилик ҳолатларини текшириш бўйича хизматни таклиф этади. Фойдаланувчига сервисдан тўлов режалари ҳақида маълумотлар мунтазам келиб турса-да,  аммо кўчирмачилик учун текшириш бепул амалга оширилади. Фойдаланувчилар тагига чизилган қисмлар ва эълон қилинган контентга тегишли ҳавлолар берилган ўз матнларинининг нусҳасини оладилар

Plagium
Кўчирмачиликни аниқлашда, текширувнинг бу онлайн воситаси 5 минг белгигача бўлган матнлар учун бепул. Фойдаланувчи текшириб кўрмоқчи бўлган матнни дастурга киритса бўлгани. Пуллик хизмат кўрсатилганда, ҳужжатларни юклаш имконияти чегараланмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.