Ноам Хомскийдан ОАВларда фойдаланадиган манипуляцияларнинг 10 стратегияси

Ноам Хомскийдан ОАВларда фойдаланадиган манипуляцияларнинг 10 стратегияси

Агар медиада сизга худди болакайга мурожжат қилгандай мурожаат қилинса, сиз манипуляция остида эканлигингизни эҳтимоли катта. Ноам Хомский – америкалик тилшунос ва сиёсий таҳлилчи оммавий ахборот воситалари орқали «манипуляция қилишнинг 10 усули» рўйхатини тузди.
 
1. Эътиборни чалғитиш
Жамиятни бошқаришнинг асосий элементи ахборот майдонини аҳамиятсиз хабарлар билан тўлдириб, аҳолини диққатини муҳим муаммолар ва сиёсий ва иқтисодий бошқарув доираларининг улар юзасидан қабул қилаётган қарорларидан чалғитиш.

2. Муаммоларни яратиш ва уларнинг ечимларини таклиф этиш
Бу услубнинг схемаси «муаммо-муносабат-ечим». Олдинига қандайдир муаммо, шундай «вазият» яратиладики, у одамларни унга нисбатан муносабатларини билдиришга ва чора кўришни талаб қилишни мажбур этади. Мисол учун, фуқаролар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни ёки муаллифсизликни чеклашни талаб қилишлари учун ижтимоий тармоқларда камситишга ёки таъқиб қилишга йўл қўйилади.

3. Аста секин қўллаш услуби
Жамият ҳазм қилишга мураккаб бўлган чораларни киритиш учун, уни қадам ба қадам, аста-секин, кундан-кунга, йилдан-йилга омманинг онгига қуйиб бориш кифоя. Бу Овертон деразасига уҳшаш.

4. Амалга оширишни кечиктириш
Жамиятга ёқмайдиган қарорни «ўтказиб олиш» учун уни «оғир лекин келажакда қабул қилиниши зарур» бўлган чора сифатида кўрсатиб, ҳозирги кунда келажакда амалга оширилишига фуқароларнинг розилигини олишади. Психологик жиҳатдан одамлар келажакдаги қийинчиликларга енгилроқ рози бўладилар.

5. Аудиторияни кичкина болалар сифатида кўриб мурожаат қилиш
Кенг оммага мўлжалланган кўп тарғибот чиқишларда шундай далиллар, қаҳрамонлар, сўзлар ва оҳанглардан фойдаланиладики, худди улар кичкина болалар. Эшитувчини қанчалик чалғитмоқчи бўлишса, шунчалик уларга ёш болаларга гапиргандек гапиришади. Қай сабабдан? «Агар биров бошқага гапирганда унинг ёши 12 ва шундан ҳам кам экандай гаплашса, психологик жиҳатлардан келиб чиқиб муайан эҳтимол билан унинг танқидий баҳо бериш қобилияти ҳам 12 боланики сингори паст бўлади».

6. Урғуни фикрлашга эмас, ҳиссиётларга бериш
Ҳиссиётларга мурожаат қилиш одамларни ақл-идрокка асосланган таҳлилий фикрлаш қобилиятини, оҳир-оқибат воқеликни танқидий англаш қобилиятини пасайтирадиган классик услуб. Бундан ташқари, ҳиссий факторни қўллаш беиҳтиёрлик, ост онгни дарвозасини очиб, у ерга фикрлар, қўрқувлар, хавотирланишларни, мажбурлаш ёки барқарор хатти-ҳаракатларни сингдириш учун имконият беради….

7. Одамларни нодонликда ушлаб, ўртаҳолликни ривожлантириш
Бошқарув ва ўз иродасига бўйсундириш усулларини тушунмасликга эришиш ва кабиҳ ниятларни ўйинга солиш.

8. Фуқароларни ўртаҳолликни севишга ундаш
Гўл, содда, ғализ, тарбиясиз, бебош, бузуқ бўлиш модага кирганликни аҳолининг онгига сингдириб бориш…

9. Айбдорлик ҳиссини кучайтириш
Инсонни унинг турли муваффақиятсизликларида, бахтсизликларида фақат унинг ўзи, ақли пастлигидан, ҳаракатлари етишмаганлигидан айбдор эканлигига ишонтириш. Натижада, тизимга (тузумга) қарши чиқиш ўрнига одам ўзини камситиш, айблаш билан шуғулланиб, тушкунликка тушади ва бу уни ҳаракатсизликка олиб боради.

10. Одамлар тўғрисида улар ўзларидан кўра кўпроқ билиш
Оҳирги 50 йил давомида биология, нейробиология ва амалий психология туфайли «тизим» инсон физиологияси ва руҳияти тўғрисидаги илғор билимларга эга бўлди. Тизим оддий инсон ҳақида унинг ўзидан ҳам кўпроқ билимларга эга бўлишга эришди. Бу шундай бир ҳолатни рўёбга келтирдики, тизим инсонлардан кўра кўпроқ уларга ҳукмронлиқ қилади ва уларнинг ҳаракатларини бошқаради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.