Қармоққа илинмасликни йўли

Қармоққа илинмасликни йўли

Алоқанинг янги воситалари бу фақат имкониятлар ва қулайликларгина эмас, балки алдаш ва фирибгарлик учун заминдир. Биз кўнгилли тарзда қолипга тобора юкланамиз. Биз аввалига ўз дўстона ва амалий ёзишмаларимизни ишониб қўйдик, кейин эса умумий муҳокама ва жамоат мулоқотига қўшилдик. Биз тармоққа шахсий маълумотларимизни ишониб топширдик, ўз фотосуратларимизни бу ерда сақлаяпмиз, хотираларимиз билан ўртоқлашяпмиз. Бора-бора биз унга пулларимизни ҳам ишона бошладик. Бироқ тармоқда хавфсиз аҳлоқ – рақамли гигиенанинг тушунарли ва оддий қоидалари мавжуд.


Ҳар бир босқичда бизни талайгина хавфлар кутиб турарди. Дастлаб булар фақат ғашга тегувчи таҳликалар бўлса, озми-кўпми беғараз спам-тарқатишлар бўлса, кейинчалик ўз маблағларимизни йўқотиш каби жиддий таҳликалар мавжуд.

“Бахт мактублари”ни қайта жўнатиш лозимми?

“Муқаддас мактублар”ни қайта жўнатиш ҳали ўрта асрлардан бери мавжуд жуда қадимий одатдир. Етук замона кишиси учун бундай номалар “Бахт мактублари” қунт қилиниб қайта ёзилиб, нусхалари энг яқин дугоналар ва дўсту биродарларга тарқатилган ўша болалик даврига қайтиш деган гап. Зеро, кўчириб ёзиладиган қоғоздан фойдаланиш мумкин бўлмаган, фақат қайтадан кўчириб ёзилмаса, бахт ўрнига бахтсизликка учрарди ўша инсон. Эндиликда биз бу болаликча соддаликни юзимизда табассум билан хотирлаймиз.
Тармоқлар ва мессенжерларда бундай номалар жуда катта миқдорда тарқатилмоқда. Баъзан эса бу каби номаларни ҳазил маъносида тарқатадилар. Шундай инсонлар борки, бундай номаларга жуда жиддий тус бериб, кўтаринки кайфият тарқатувчи фойдали номаларга тенглаштирадилар. Очиғини айтганда, бундай номалар спам саналади.

Спам керакмас манзилга Интернет ёки электрон қути орқали жўнатиладиган электрон номалар ва реклама мактубларидир.

Мессенжерларда тарқатиладиган “Бахт мактублари”ни ижтимоий вируслар тоифасига мансуб бўлиб, одатга кўра, зарарли дастурий таъминот (вируслар, троянлар ва майнерлар) тарқатмайди. Шунга қарамай, агар биз хавфсиз кибераҳлоқ ҳақида фикр юритар эканмиз, номаълум жўнатувчидан келган ҳар қандай хабар ва маълумотларни даф этишимиз лозим.

Агар мактуб электрон қутига келса, уни очмаслик ва “қайта жўнатиш” – “йиғилувчи” почта мижози буйруғи ёрдамида жўнатилмасин. Бу ҳолатда мактуб сарлавҳасида сиздан мактуб олувчиларнинг бутун почта манзиллари кўринади, бу айнан спам учун “лаззатли таом” каби.

Давримиз амалиётида кўпинча бу мактублар манзилларида мавжуд бўлган (вируслар, троянлар, майнерлар)дан иборат зарарли дастурий таъминот тарқатилишининг услуби сифатида учраб туради. Бу тақдирда энг асосий таҳлика фойдаланувчи бундай номани танишидан, демакки, ишончли манбадан олишида, хавфсирамасдан манзилдан манзилларга осонгина ўтади, юклаган файлларини қайта ишга тушириши ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин. Бундан ташқари, у беихтиёр ўз контактлари гуруҳи бўйича вирус тўлқинини кўнгилли тарқатувчисига айланади. Шу тариқа, тўлқин катта кўламда катталашади. Кўпинча техника тарафдан яхши ҳозирланмаган инсонлар “бахт номалари”нинг қурбонига айланади.
Хакерларнинг «Қармоғига тушмаслик» учун чинакам маълумотларни фишинг ва вирусдан фарқлай оладиган ўта тажрибали фойдаланувчиларнинг ёрдамига таянмоқ афзал – уларни мактубларини кўрсатиб, уларда мавжуд манзиллар бўйича кириб чиқиш не чоғлик хавфсизлиги юзасидан фикрлари билан қизиқиб кўриш лозим. Бу ҳолатда бундай тажрибали фойдаланувчига юк бўлишдан қўрқмаслик керак, зеро унинг атиги икки дақиқа сарфлашига тўғри келади, холос. Шу билан бирга компьютерда ўрнатилган дастурлар ва операцион тизимларни ўз вақтида янгилаб туриш муҳимлиги ҳақида унутмаслик лозим, ахир тўлқинлар орқали “бахт матублари” билан тарқаладиган вирусларнинг аксарияти системалардаги илгариги маълум туйнукларга мўлжалланган. Бу туйнукларни дастурлар ва мосламалар ишлаб чиқарувчилар чиқарадиган янгиланишлар билан беркитадилар. – Алексей Шляпужников – медиаменежер, ПроВладимир ва СОЛЬ лойиҳалари муаллифи, медиасаводхонлик бўйича мутахассис.

Download нохуш жилд

Талабалар, мактаб ўқувчилари ва Интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг бошқа тоифалари турли контент: иншолар, рефератлар, мусиқа, фильмлар, мультфильмлар ва шунга ўхшаш материаллар юклаб олиш учун кўпинча сайтлардан фойдаланади.

“Юклаб олиш учун” сайтлар аксар ҳолларда вируслар ва ёқмайдиган дастурлар тарқатувчиси бўлиб чиқади. Юкланаётган файлларга ёпиқ дастур – “кўзга кўринмас жилд” қўшилади. Энг бегаразлари оммавий сайтлардаги рекламани бирон-бир система маъқул кўрмайдиганига алмаштиради.

Ўта жиддий муаммоларга ҳам дуч келиш мумкин: ёпиқ дастур компьютерни блокировка қилиб қўйиши ва фирибгарлар блокировка коди учун пул талаб қилишлари мумкин. Айтгандай, бу ҳам кўпинча фириб усули, зеро, нияти бузуқларнинг вирусга бутунлай алоқаси йўқ, устига устак унинг ҳаракатларини бекор қила олмайди. Сиз фақат пулингизни беҳуда йўқотасиз, холос.

Бу нохуш вазиятга тушмасликни олдини олиш учун нима қилиш керак? Антивирус ўрнатиб, долзарб аҳволда ушлаш, шубҳали контентли сайтларни айланиб ўтиш, сайтларни хавфсизлик учун текширадиган қидирув системаларининг огоҳлантиришларини эътиборга олмоқ лозим.

“Нигерия номалари” – уларни Нигерияга қандай алоқаси бор?

Тармоқда етарлича тарқалган фирибгарлик шакли. Схемаси ўта содда, алдаш усули ҳам юзакидай туюлар. Шунга қарамай, бундай маълумотлар қармоғига тобора тушиб қолаётган сони ўсиб бормоқда. “Нигерия номалари”ни фирибгарлик тури Нигерияда дунёга келгани учун “419 ёлғон” дея ном олган, бундай фириб учун бу мамлакатда белгиланган жиноий кодекс моддаси рақами эса айнан 419.

“Нигерия номаси” инсоннинг очкўзлигига мўлжалланган бўлиб, информатика, махсус техника ёки молиявий ҳаражатлар борасида алоҳида бир билимга эга бўлишни ҳам талаб этмайди. Фириб қурбони аввалдан аниқланади ёки жўнатма ёппасига минглаб фойдаланувчиларга юборилади.

Нома мазмунида, одатда кичик арзимас ёрдам эвазига улкан миқдорда пул олиши мумкинлиги таклиф этилади. Номадаги воқеа сюжети ҳақиқатдан анча йироқ бўлиб, медиасаводхонликнинг бошланғич кўникмалари ва танқидий мушоҳада мавжудлик ҳолатида осонгина текширилади. Бу нарса оммани истиқболсиз алдаш учун ғалвирдан ўтказиш ва пул ундириш мумкин бўлган гўл фойдаланувчини қармоққа илинтириш мақсадида қилинади.

Сиз иштирок этмаган ҳар қандай лотереяларда, ҳеч ким билмайдиган компаниялар томонидан кутилмаган соврин, мукофотлар ва совғалар борасида ҳам ёлғон шундай тамойил бўйича ишлайди.

Кардинг ва фишинг – тўлов маълумотларини овлаш

Кардинг (инглизчадан carding) – фирибгарликнинг бир тури бўлиб, унда пластик карта ёки унинг эгаси тарафидан тасдиқланмаган реквизитлари қўлловида ўтказиладиган операциядир,

Одатда тўлов карталари ҳақидаги маълумотлар тўлов ва ҳисоб-китоб системалари серверлари, персонал компьютерлар бузиб кирилганда олинади.

Фишинг (инглизча phishing, “балиқ ови” – «fishing» сўзининг бузиб айтилиши) – фирибгарлар тарафидан сайтнинг яратилиши, сайт фойдаланувчларнинг ишончини қозонади, масалан, фойдаланувчининг банк сайтига ўхшаш сайт, у оқрали тўлов пластик картларининг реквизитлари ўғирланади.

Фирибгарлар айнан сиз молиявий томондан боғлиқ ва сиз ишонадиган машҳур компаниялар ёки ташкилотлар номидан оммавий жўнатма хатлар ва персонал қўнғироқлар усулини қўллайдилар.

Ташқаридан, фишинг маълумотлари бу ташкилотлар номидан келаётгандай туюлади, бироқ аслинда улар сохтадир. Сиздан мулойим равишда персонал ахборотни янгилаш ёки тўғрилигини тасдиқлашни илтимос қиладилар. Кўпинча маълумотлар билан муамо пайдо бўлганини эслатадилар. Сизни ҳақиқийсидан ҳеч фарқлаб бўлмайдиган, ҳисоб маълумотларини киритишни сўраб, сохта сайтга йўналтиришлари мумкин. Агар ёвуз ниятлилар зарур ахборотни олганликлари персонал маълумотлар ва маблағларингизни ўғирланишига олиб келади.

Буни олдини олса бўлвдими?

Сизнинг Манзилингиз қайта қайд этилган (URL) сайт манзилини диққат билан таҳлил қилинг. Аксарият фишинг ҳолатларида, сайт ҳақиқийга мувофиқ тарзда кўринишига қарамасдан URL-адрес аслиятидан фарқли бўлиши мумкин (масалан, gov ўрнига com билан тугаши мумкин.) Ҳеч кимга ўзингизнинг персонал маълумотларингизни хоҳ бу телефон орқали бўладими, шахсан ёки электрон қути маълумотидами ошкор қилманг.

Ўз паролларингизнинг ишончли ҳимоясини таъминланг ва ҳеч кимга ошкор қилманг.

Сиз кутмаган электрон қути маълумотлар ичига кўрсатилган файлларни юкламанг. Интернетда хавфсиз аҳлоқ тамойилларига риоя қилинг ва электрон қути ёки Facebook орқали тушунарсиз ва шубҳали маълумотларда баён қилинган манзилларга кириб ҳам ўтирманг.

Ўз браузерингизни янгилаб туринг ва ўз вақтида хавфсизлик янгиланишини ўрнатинг.

Фишинг ҳужумининг муҳим элементи психологик таркиб саналади. Фирибгарлар фойдаланувчини манзилдан адаштириш мақсадида қўрқитиб, зудлик билан маълумотларни ошкор этишга уринадилар. Масалан, сохта номаларда жиноятчилар банк ҳисобингиз блокировка қилинишга ҳозир, электрон қутингиз ўчирилди ёки мисол учун, манзил бўйича кирмаса ва у ердаги талабларни бажармаса лотереядаги ютуғингиз бошқа инсонга берилади деган маънода (маълумотлар киритилади) – Алексей Шляпужников – медиаменежер, ПроВладимир ва СОЛЬ лойиҳалари муаллифи, медиасаводхонлик бўйича мутахассис.

Янги имкониятлар – эски таҳликалар

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда товарлар ва хизматлар учун электрон тармоқлар, тўлов системалари орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Маълумотномалар ва рўйхатдан ўтказиш бўйича аксарият хизматлар виртуал маконга кўчирилган, ваҳоланки, улар фуқароларнинг шахсий маълумотлари билан амалий иш қиладилар. UzCard тизимида PayMe ва Click тўлов тизими ишида тўхтаб қолишлар тошкентликларнинг нечоғлик асабийлашишига олиб келди.

Интернет-фирибгарлик жамият учун таҳликали ҳодисага айланиб бормоқда, буни ҳунарга айлантирганлар эса янада қулоч ёзмоқда. Бундай шароитда хавфсиз кибераҳлоқ муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу “вирус”га эса малҳам йўқ, аммо айрим оддий қоидаларга амал қилган ҳолда ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимиз мумкин. Электрон тўлов тизимларининг долзарблигини текширинг, ўз паролларингизни дахлсиз сақланг, маълумотларни фақат хавфсиз сайтларда киритинг, шунда сизга бахт кулади.

Мазкур мақола Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланди. Мақоланинг мазмун-моҳияти нинг жавобгарлиги остида бўлиб, Европа Иттифоқи нуқтаи назарини ифодаламайди.

Дисклеймер. Мазкур мақола Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланди. Бу мақоланинг мазмун-моҳияти Anhor.uz сайтининг жавобгарлиги остида бўлиб, Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини ифода этмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.