Рақам хавфсизлиги: хавфсиз паролни қандай танлаб олиш мумкин?
Интернет хавфсизлиги билан шуғулланувчи SplashData дастурий таъминот компанияси 2018 йилнинг энг ёмон паролларининг топ-100 талигини эълон қилди. У рўйхат асосан Шимолий Америка ва Шарқий Европада «қочган» ёки уғирланган маълумотлар оқимидан ташкил топган. Хусусан, биринчи ўринни 123456 пароли эгаллаган бўлса, кейингиси — password. Энг кириш осон пароллар орасида “111111” ва “qwerty” бор. Бутун рўйхат билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин. Агарда сиз ўз паролингизни бу рўйхатда кўрган бўлсангиз, у ҳолда бу тавсияни охиригача ўқишингиз керак. Мана нима сабабдан:
Маълумотларнинг энг охирги катта йўқолиши (уғирланиши, қочқини) Facebookда 2018 йилнинг март ойида бўлган. Гап хусусий фирмалар, шу жумладан Cambridge Analyticaга фойдаланувчилар билмаган холда уларнинг шахсий маълумотларини йиғиш имконини берган ижтимоий тармоқни ҳимоясидаги “туйнук” ҳақида боряпти. Бу ўринда бир муҳим жиҳатни англаш лозим: оддий фойдаланувчи ўз маълумотлари назоратини қўлдан бой беради ва улар учинчи қўлга тушиб қолиши мумкин.
АҚШда уч нафар фойдаланувчи маълумотлари қочқини сабабли Facebookга қарши даъво иши очди. Ўзбекистонда ҳам шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган, бироқ хали қабул қилинмаган. Бу эса фойдаланувчилар мустақил равишда ўз маълумотлари хавфсизлигини таъминлашлари лозимлигидан огоҳ этади..
Хавфсиз паролни қандай танлаш керак?
- Пароллар генераторини қўлланг. Пароллар генератори сиз учун пароль ишлаб чиқади, ҳатто ўйлаб топишга ҳожат қолмайди. Пароллар турли сервисларга турлича (ҳар хил), Facebook учун бошқа, почта қутиси ва хоказолар учун бошқа-бошқа бўлиши лозим.
- Узунлиги аҳамиятли. Узун (12-15 рамзлар) ва турли рамзий белгилардан иборат паролни хакерлар бузиши анча мураккаб.
- Паролларни мунтазам равишда ўзгартириб туришни одат қилинг, бироқ ҳаддан зиёд тез-тез эмас. Паролларни компьютер хотирасида сақламанг.
- Пароль менежеридан фойдаланишингиз мумкин. У барча паролларингизни бир жойда сақлашга имкон беради.
- Google ёки Facebook каби хизматлар учун икки омилли аутентификациядан фойдаланинг. Аутентификация (эгасини таниш) қай тариқа бўлишини ўз сервисларингизда ўзингиз танлашингиз мумкин: бу ерда Google учун, бу ерда эса Facebook учун.
Шарҳлар