Вайн, вайнлар, вайнерлар

Вайн

Инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирилган видеодаикки нафар ёш йигит пойтахт супермаркетларидан бирида ўзларинижанжаллашаётгандай тутиб, жамоат тартибини  бузганлари туширилган. Маълумбўлишича, вайнинг учун видеога туширилган. Энди эса бу талаба йигитлар видеоучун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 моддасига мувофиқмайда безориликлари учун жавобгарликка тортилдилар. 

Иккинчи видеода эса блогер ўртоғи билан транспортвоситасини олиб қочишганини саҳналаштиришган. Кадрларда ёшларнинг йўл ҳаракатиқоидаларини бузаётгани акс эттирилган. Иккинчи видео учун муаллифлар ЎзбекистонРеспубликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135 моддаси бўйича (“Йўлҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспортвоситаларини бошқариши”) жавобгарликка тортилдилар. 
Тармоқда уларни вайнерлар деб атадилар.

Вайнерлар ўзи ким?
“Вайн” – бу  одатда давомийлиги икки сониядан 20 сониягача бўлган жуда қисқа ролик.
Одатда, вайнлар ҳаётдан қайсидир онларни намойиш этади. Вайнларни суратга олувчиларни вайнерлар деб аташади. Вайнни видео шаклидаги твит деб ҳисобласа ҳам бўлаверади.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни билган ҳар бир инсон вайнлар муаллифи бўла олади. Суратга олиш учун алоҳида бир профессионал техника ва ёритиш талаб қилинмайди. Вайнерлар мустақил суратга оладилар, видеоёзувни монтаж қилиб, бошқалар билан ўртоқлашадилар.
Жумладан, Қозоғистонда «Yuframe» лойиҳасида беш нафар талаба ишлайди. Улардан энг кичик иштирокчисининг ёши 17 да. Ўзининг дастлабки вайнларини мазкур жамоа шу йилнинг апрель ойида чиқарган, айни пайтда жамоанинг саҳифасига 199 000 фойдаланувчи аъзо.

Ким ўзини “вайнер” деб аташи мумкин?
Бошқача талқинда вайн – Vine дастурида намойиш қилинадиган 6 сонияли роликдир. Кўпчилик Инстаграм ёки бошқа ижтимоий тармоқларда қўйиладиган исталган ҳажвий видеони вайн деб атаб адашадилар.

Бундай видеолар “скетч”лар деб номланади. Вайнларни суратга олувчилар ўзларини вайнер деб атайдилар, ваҳоланки, сен исталган видеони суратга олиб, Инстаграм ёки бошқа ижтимоий тармоқларга қўяётган бўлсанг, ўзингни вайнер деб аташингни ҳожати йўқ. 

P.S. Муҳими, ўзингни ифода этувчи  янги, ёрқин ва ўзига хос воситаларни ахтариш. бироқ атроф-муҳит учун ҳеч бир муаммо, стрессли ва таҳликали ҳолат яратмасдан, жамоат тартиби ва қонунни ҳамма вақт ҳурмат қилишга мажбурсан.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.