Видеофейкларни қандай аниқлаш мумкин?
Биз таҳририятда видеоларни ишончлилигини теҳтез текшириб туришга уринар эдик, лекин, кўп ҳолатларда буни устидан чиқолмачдик, чунки манба бўлиб хизмат қилган файлни топиб очолмасдик. Энди шундай имконият бор, ва сиз шубҳа қилган видеони ҳақиқийлигина текшириш учун бирғиккита маслаҳат бермоқчимиз.
Видеонинг скриншот қилинг ва Googleдаги суратларни тескари қидируви орқали текшириб кўринг. Худди шундай сиз TinEyeдан фойдаланишиз мумкин, у худди Google сингари ишлайди. Видеонинг бошланишидаги ва унинг асосий кадрларини суратини скрин қилинг . Гарчи видео Youtubeда жойлаштирилган бўлса, сиз Youtube берган расмларни ишлатишингиз мумкин. Google орқали скриншотларни текшириш сизни видеонинг манбасига олиб бориши эҳтимоли бор.
Youtubeдаги видеороликлар миниатюраларини Youtube Data Viewer орқали олишингиз мумкин. Худди шу сервиснинг ўзи видео қўйилган вақти ва санасини аниқлашга ёрдам беради.
InVID плагинини ўрнатсангиз веб-сёрфинг давомида видеони текшириш имкониятини беради. Ушбу плагин Google, Yandex и Baidu каби изловичларни, хамда Twitterда ишлатилиши мумкин. Плагиннинг имкониятлари юқорида изоҳланган сервисларникига ўхшаш. Унда тасвирларни тескари қидирувини амалга ошириш, ҳамда видеонинг бошланғич маълумотларини топиш мумкин.
Ким видеони жойлаштирганига ҳам аҳамият беринг – видеонинг эгаси бошқа фойдаланувчилар билан қандай алоқа қилади, нималарни репост қилади. Унинг каналида фақат хайп видеолар жойлаштирилган бўлса – видеонинг ҳақиқийлига шубҳа уйғонишига сабаб деб билса бўлади.
Шароитларга, видеонинг олинган жойларига ва гапларнинг таркибига ҳам эътибор бериш даркор. Агар сиз видеода қандайдир жуғрофий нуқталарни, ёзувларни кўриб қолсангиз –Google Street View орқали уларни текшириб кўринг. Видеони акслаштирганмикан, сурат ўлчовлари узгартирилмаганмикан, рангини ўзгартилганмикан – шуларга ҳам аҳамият беринг. Аудиотасма ҳам муҳим – асосий товуш устидан бошка овозлар туширилган бўлса (мисол учун даҳшат туғдирувчи мусиқа) ёҳуд кўзга ташланувчи логотип жойлаштирилган бўлса – бу видео фейк эмасмикан деган фикр туғилиши керак.
Шарҳлар