Ёлғон: Хитойдан олиб келинган ясама тухумлар
Куни кеча биз фейк янгиликларни қандай аниқлаш мумкинлигини тушунтирувчи видеони чоп этган эдик. Бугун уни амалиетда текширишга сабаб пайдо бўлди. Kun.uzда «Хитой ясама тухумлари Ўзбекистонга етиб келди: уларни қандай қиладилар ва ясамани қандай аниқлаш мумкин» сарлавҳа остида материал пайдо бўлди. Ушбу сюжет бизларда шубҳа уйғотди. Олдинига асосий сўзларни – «хитой ясама тухумлари»ни Гуглладик.
Бизлар Кирғизистонлик Kaktus.media даги мақолага дуч келдик. Унда бир гувоҳ гапига қараганда, у 16 февраль куни Ўш бозоридан товуқ тухумларини сотиб олган, ичидаги тухум сариғи резина бўлиб чиққан эмиш. Биринчи мақоладан сўнг Kaktus.media Қирғизистон паррандачилар Ассоциациясига мурожаат қилган. Ассоциациянинг гапира кўра, бундай тухумлар Ўзбекистондан контрабанда эмиш: Ассоциация раҳбари Рустам Осмонлиев айтишича: «Тухум бузилмаслиги учун айрим ишлаб чиқарувчилар уни музлатиб қўяди. Иккинчи таҳмин: ясама тухум Хитойда ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган».
Биз Kun.uz мақоласини визуал қисмини ўрганишни давом этдик. Натижада «резина» тухумларни Ўзбекистонда пайдо булиш эҳтимолини Mover.uz сайтида Qodirjon никнейм остидаги фойдаланувчи жойлаштирганлигини аниқладик. Фейкларни аниқлаш услубини ўргатганимизда фойдаланувчи видеоларни репости билан шуғулланиб фақат ўта жозибадор контентларни жойлаштириши видеонинг қалбакилигига шубҳа туғдиришини айтиб ўтган эдик.
Видеода тухумлар «Урикзор» бозорида харид қилинган. «Спутник Узбекистан» маълумотига кўра, Ветеринария қумитасининг ходимлари шу бозорга борганлар. 10 турли сотувчидан тухум харид қилинган ва текширилган. Бозорда ясама тухум аниқланмаган ва мамлакатда бундай маҳсулот ҳеч қачон ишлаб чиқарилмаган.
Қумита вакилининг айтишича, Ўзбекистон тухум импорт қилмаган, аксинча, чиқарилган тухумларни Афғонистон, Тожикистон ва Эронга экспорт қилган.
Идорада тухумларни овоскоп орқали текширишни тавсия қилдилар.
Сўнг матнни плагиатга текширдик ва бу ўз тасдиғини топди – текст бутун тармоқлар ичра ёйилиб кетган ва муаллифи ноаниқ.
Хитойдан келган ясама тухумлар тўғрисидаги маълумот биринчи бор пайдо бўлаётгани йўқ. Илгари France 24 фактчекерлар жамоаси ясама тухумлар тўғрисидаги ахборотларни текширган, ва, натижада, бу болалар ўйинчоғи бўлиб чиққан.
UPD: «Ясама» хитой тухумлари сири очилди. «Гап шундаки, қаттиқ совутилган тухум қайнатилгач, шундай диркиллама бўлиб қолади. Ўшдаги видеода кўрсатилган тухумлар анча вақт давомида музлатгич камерада сақланган бўлса керак. Товуқ тухумини қалбкилаштириш иложи йўқ», — деди Сталбек Мамбеталиев «Иссиқ кўл паррандачилик фабрикаси» директори.У Қирғизистон ветеринария ва фитосанитар хавфсизлиги давлат Инспекцияси ходимларига қандай қилиб «резина» тухум сариғи пайдо бўлишини намойиш қилиб берди.
Шарҳлар