«Kanallani Dodasi» телеграм-каналида «Хитойда «қалбаки» тухумлар шундай қилинади» номли видео тарқатиляпти. Каналга 800 минг томошабин обуна бўлган. Биз илгари France 24 канали фактчекерлари ушбу видеони рад этишганлари тўғрисида ёзган эдик.

Лекин тарқатилаётган фейкга ҳатто журналистлар, медиаконтент ижодкорлари лақ тушиб ишонаётганини инобатга олиб, бу ахборот ғирт ёлғонлигини исботловчи далилларни тўлиқ келтиришни муҳим деб билдик.


 
Шанхайда жойлашган Jiefang Daily янгиликлар ташкилотида фактларни текширувчи журналистлар жамоаси мавжуд. Jiefang Daily ахборотига мувофиқ бу видео 2017 йилнинг март ойидан бери WeChat маҳаллий ижтимоий тармоғи орқали тарқатила бошлаган.

Гап шундаки, видеода ўйинчоқлар ясаш жараёни тасвирланган. Видеода кўрсатилган суюқлик тухумсимон пластик шаклга қуйилади ва бу унинг шаклини белгилайди. Ходимлар ёнларида бизлар фирма ёпиштирғичларни кузатишимиз мумкин, улар кечрок уйинчоқ тухум устига ёпиштирилади.



Ёрлиғлар корейс компаниясига мансуб ва ушбу компания шундай уйинчоқларни нафақат Хитой онлайн-бозорида, балки Amazonда ҳам сотади. Amazon эса бу ўйинчоклар пластикдан (қатрон)ясалганлигини очиқ маълум қилади.

Биз Хитой элчихонасига мурожаат қилганимизда, улар видеода ҳақиқатан хитой тилида гаплашилаяпти ва гап ўйинчоқлар тўғрисида кетаётганини тушунтириб беришди.

Мана бу, қуйидаги видеода улар билан қандай ўйнаётганликларини томоша қилсангиз бўлади.