ТДТИ пойтахтдаги йўллар ҳолати бўйича таҳририят саволларига жавоб бермади

Фото с сайта gazeta.uz

Март ойи ўрталарида Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифидан сўнг президент шахсан ўзи босиб ўтган йўлларни реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. Шу куни вилоятда йўлларни таъмирлаш ишлари бошланди.

Anhor.uz журналистлари пойтахт йўлларининг ҳолати ҳақида фоторепортаж тайёрлаб, 6 март куни Тошкент давлат транспорт институтига қуйидаги саволлар билан расмий сўров юборди:

  1. Ўзбекистонда йўллар қурилиши учун қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?
  2. Йўл қурилиши сифати, қурилиш меъёрларига риоя этилишини қайси ташкилот назорат қилади?
  3. Қурилаётган йўлларнинг хизмат муддати қанча ва бу муддатда уларнинг меъёрларга мос келишига ким кафолат беради?
  4. Ўзбекистонда йўлларнинг сифатли қурилиши ва фойдаланишини таъминлайдиган замонавий техника борми?
  5. Йўлларни қуриш ва таъмирлаш ҳақида ким қарор қабул қилади, бундай ишлар қайси меъёрий ҳужжатлар асосида ва ниманинг ҳисобидан амалга оширилади?

Саволларимиз жавобсиз қолди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.