1 000 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Навоий вилоятида фуқаро бошқа бир шахсни ишончига кириб, унга гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали 1 000 АҚШ доллари эвазига “В.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, 700 АҚШ доллари ва 4 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Шунингдек, “Ватанпарвар ташкилоти”нинг Андижон тумани клуби ва Деҳқонобод туманида «Ватанпарвар» ташкилотида ишловчи ўргатувчи устаси лавозимидаги шахслар ҳайдовчилик курсини ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб беришлари эвазига 4,5 млн ва 7,8 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар