1 йилгача озодликдан маҳрум бўлишини эшитган ота 10.500 АҚШ доллар қарзини тўлаб берди
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2015 йил 5 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор M.Н.дан ундирувчи М.Н. фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати бўйича узоқ муддатдан буён алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар МЖтКнинг 47.4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ тумани судига тақдим қилинди.
Маъмурий иш 2024 йилнинг 20 февралида судда кўриб чиқилиб, қарздор M.Н.гa 100,1 млн. сўм миқдорида алимент пулларни тўламаганлиги сабабли суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
15 сутка маъмурий жазони ўтаб чиққан қарздор ўзига тегишли хулоса чиқармаганлиги ва 2 ойдан ортиқ алимент пулларини яна тўламай келаётганлиги сабабли унга нисбатан ЖКнинг 122-моддасида кўрсатилган 1 йилгача озодликдан махрум бўлиши юзасидан қарздорга тушунтирилди.
Шунга кўра жазодан қўрқан ота дархол шу кунинг ўзида жами 10 500 АҚШ доллари микдорида алимент пулларини ундирувчига тилхат асосида топшириши таъминланди.
Шарҳлар