1 курслар ётоқхона учун вақтинча ариза топшира олмайди

2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди.

Маълумки, талабаликка тавсия этилганлар давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали онлайн ариза юбориш имконияти яратилган.

Бироқ, айни пайтда 1 курсга тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га юклаш ишлари олиб борилаётганлиги боис талабалар томонидан ариза юбориш хизмати ҳозирча ўз ишини бошламади.
Мазкур ишлар тез орада якунига етказилгандан сўнг, 1 курсга тавсия этилганлар ариза юборишлари мумкин бўлади.

Маълумот ўрнида, регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади. Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида тақсимланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.