1 миллиард 350 миллион сўмлик тиббиёт воситалари қўлга олинди
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган, истеъмолга яроқсиз дори воситалари ҳамда тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган тиббиёт ускуналарининг ноқонуний айланмасига қарши чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиши ҳолати фош этилди. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар беряпти.
«Пекин-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган ва яшил йўлак орқали ҳаракатланаётган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг диққатини тортди», – дейилади хабарда.
Ушбу фуқарога тегишли бўлган қўл юкларни белгиланган тартибда кўздан кечириш жараёнида, олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган, шахсий фойдаланиш учун мўлжалланмаган тахминий қиймати 1млрд. 350млн сўмлик жами 2824 дона стоматологияда қўлланиладиган тиббиёт воситалари борлиги аниқланган.
Шарҳлар