1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради
Қонунчиликда 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги қонунларга ўзгартириш киритилади:
Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади — БАТАФСИЛ;
Айрим мактаб ўқувчилари учун бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади — БАТАФСИЛ;
Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади — БАТАФСИЛ;
Оғир атлетика спорт тури янада ривожлантирилади — БАТАФСИЛ;
Тадбиркорларнинг маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларисиз сотиш ҳолатлари солиқ базасидан аниқланганда — БАТАФСИЛ;
Пиво маҳсулотларининг чакана савдоси хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турига киритилади — БАТАФСИЛ;
Айрим чет тиллари бўйича имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши лозим бўлган балл бир поғона пасайтирилади — БАТАФСИЛ;
Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингандан сўнг қурилади ва таъмирланади — БАТАФСИЛ;
Давлат харидларида ногиронлар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган тадбиркорларга устунлик берилади — БАТАФСИЛ;
Айрим лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш харажатлари қоплаб берилади — БАТАФСИЛ;
Ногиронликни белгилаш осонлаштирилади — БАТАФСИЛ;
Айрим туроператорларга имтиёзли кредит берилади — БАТАФСИЛ;
Ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади — БАТАФСИЛ;
Ов туризмини ташкил қилганлар мол-мулк ва ер солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди — БАТАФСИЛ;
Жойлардаги иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларида саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади — БАТАФСИЛ;
Шоли етиштирувчиларга имтиёзли кредитлар ажратилади — БАТАФСИЛ.
Шарҳлар