10 июндан бошлаб Ўзбекистонга келувчи туристлардан ПЗР-тест ва эмланганлик ҳақидаги сертификат талаб қилинмайди
Республика махсус комиссияси қарорига кўра 2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл стансиялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфексияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақда Туризм ва маданий марос вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Шунингдек хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонга келишидан олдин коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича салбий натижали маълумотга эга бўлиши, коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши ҳамда тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиши талаб этиладиган Махсус комиссиянинг баёнлари билан киритилган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қоидалар ҳам бекор қилинади.
Комиссия Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва касалланишнинг динамик пасайиши, коронавирус инфекцияси билан касалланган ва шифохоналардан чиқарилаётганлар беморлар сонининг шифохонага ётқизилганлар сони, карантиндан чиқарилаётган фуқаролар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ижобий томонга ўзгарганлигини эътиборга олиб шундай қарорга келди.
Шарҳлар