Навоийда чақалоғини 10 млн сўмга сотишга уринган аёл қўлга олинди
Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи К.Р. исмли аёл ҳали чилласи чиқмаган чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида К.Р. чақалоғини қўшни маҳалладаги З.С.га 10 млн сўмга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар