Қорақалпоғистонда МФЙлар томонидан ўтказилган 10 млрд сўмга яқин тендерларда қонун бузилиш аниқланди

Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллалар инфратузилмаларини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини ҳамда мавжуд муаммоларнинг самарали ва тезкор ҳал этилишини молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида жамғарма ҳисобидан 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтириши белгиланган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати ёзмоқда.

«Юқоридагиларга мувофиқ,  Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан умумий қиймати 10 млрд сўмга яқин танловларни ўтказишда “Рақобат тўғрисида” ва “Давлат харидлари” ги қонунчилик  ҳужжатларига асосан,  таклифларни баҳолаш мезони (харид комиссиялари томонидан келиб тушган таклифларга балл белгилашда баҳолаш мезонларини ишлаб чиқмаган) талабларини бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ўрганиш натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 48 та белгиланган тартибда иш қўзғатилиб тегишли чоралар кўрилди.

Бугунги кунда Қўмита томонидан “Рақобат тўғрисида” ва “Давлат харидлари” ги Қонунлари талаблари юзасидан ўтказилган тендер савдолари бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.