Қирғизистон 100 та SamAuto автобусини харид қилади

автобусы
Фото: Yuz.uz

Бишкекда Ўзбекистон-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси офисида Ўш шаҳар маъмурияти билан юз дона шаҳар йўловчи автобусини молиявий лизингга бериш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

ЎҚРЖ Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 100 та замонавий шаҳар йўловчи автобусларини харид қилишни молиялаштирмоқда.

Жамғарма бошқаруви раиси Азиз Алиевнинг сўзларига кўра, келишув шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида инвесторлар ва давлат идоралари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг намунаси бўлади.

“Юзта замонавий автобуснинг харид қилиниши шаҳримизда транспорт тизимини такомиллаштириш, йўловчи ташиш шароитини яхшилашда муҳим қадам бўлади. Ушбу лойиҳа инфратузилмани ривожлантириш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги умумий мақсадимиздан далолат беради”, — дейди Ўш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Марс Исаев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.