1000 АҚШ доллари эвазига Литвага ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Э.C.” МЧЖ раҳбари А.Қ. фуқаро Z.F.ning ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида пишириқлар тайёрлаш йўналишида ўқигани ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, Литвага ишга юбориши эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фуқароларни хорижга ишга жўнатиш Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ лицензияли фаолият ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар