“103”га энг кўп ёлғон чақириқ Самарқандда Рўйхатга олинган
2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида “103” хизматига жами 1 990 та ёлғон чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғафуров. — Шунингдек, 1 287 та ҳолатда тез тиббий ёрдам бригадаси чақирув манзилига етиб боргач, эшикни очмаслик вазияти қайд этилган. Гап инсон саломатлиги, ҳаёти ҳақида кетар экан, бундай мурожаатлар бўлиши афсусланарли, албатта.
Таҳлилларга кўра, 2024 йилнинг ўтган 9 ойида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 357 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 321 та. Шунингдек, Тошкент шаҳридан 249 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 6 та!
Шарҳлар