“103” хизматида тез тиббий ёрдам бригадалари сони 2 800дан ошди

Foto: SSV

Соғлиқни сақлаш тизимда узоқ йиллар фойдаланиб келинган, эскириб қолган ва зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланмаган автотранспорт воситаларининг 80 фоизи янгиланиб, 2 224 та энг замонавий автомашиналар фойдаланишга топширилди. 2017-йилда атиги 24 та бўлган реанимобиллар сони 2024 йилнинг айни даврига келиб, 510 тага етказилди, деб хабар бермоқда ССВ.

Шунингдек:

  • 2017 йил 818 та тез тиббий ёрдам шахобчаси фаолият кўрсатган бўлса, 2024 йил улар сони 1 766 тага кўпайди;
  • тез тиббий ёрдам бригадалари саони ушбу даврда 1 648 тадан 2 838 тага етди;
  • “Тез ёрдам”нинг хизмат кўрсатиш радиуси шаҳарларда 25-30 км.дан 9-12 км.га қисқарди;
  • ҳудудларда 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди;
  • охирги йилларда соҳага 1 000 дона замонавий “Volkswagen” Cаддй русумли автомобиллар етказиб берилди ва тизимдаги барча автотранспорт воситалари GPS-трекер билан таъминланди;
  • мамлакатнинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди;
  • битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари эса 20 тадан 45 тагача оширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.