«103» хизматига навбатдаги 100 дона А тоифали тез тиббий ёрдам автомашиналари берилмоқда

Фото: Минздрав

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика тез тиббий ёрдам маркази масъуллари Жиззах шаҳрида бўлиб турибди, деб ёзяпти ССВ матбуот хизмати.

Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Jizzakh Auto» ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, тез тиббий ёрдам «103» хизматига навбатдаги 100 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилади.

Улар Республика тез тиббий ёрдам марказининг:
📌Бухоро;
📌Наманган;
📌Самарқанд;
📌Фарғона;
📌Тошкент вилояти;
📌Тошкент шаҳри филиалларига мавжуд эҳтиёжга кўра тақсимланади, – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.