105 та маъмурий жарималар ва кредит қарздорлиги бўлган фуқаронинг “Gentra”си хатланди
Бюронинг Қарши шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 06.06.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Э.дан “Kapital 24 chakana biznes filiali” фойдасига 9 млн. 964 минг сўм қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушган.
Бундан ташқари қарздорнинг бўлим иш юритувида 105 та тўланмаган маъмурий жарималари мавжуд ҳамда давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли гаровдаги автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
19 июль куни қарздорнинг яшаш хонадонига мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш учун келинганда, қарздор ва унинг яқин қариндошлари томонидан ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш, уйда бўла туриб дарвоазани очмаслик ҳолатлари кузатилган.
Салкам 5 соат давом этган ижро ҳаракатлари натижасида тегишли ташкилотлар иштирокида автотранспорт воситаси уйда эканлиги аниқланиб, хатланган.
Қарздорга 10 кун муддат ичида тўлаши, акс ҳолда, хатланган мулк электрон аукцион савдосига чиқарилиши тўғрисида огоҳлантирилган ва холат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шарҳлар