Тошкент вилоятида 107 ёшли онахон “Шуҳрат” медали билан тақдирланди
Президент фармонига мувофиқ, 100 ёшдан ошган бир гуруҳ ўзбекистонликлар “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Улар орасида Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 107 ёшли Саида ая Казакбаева ҳам бор, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Зойир Мирзаев онахонни холидан хабар олиб, “Шуҳрат” медали ва байрам совғаларини топширди.
Онахон шу кунларга етказгани учун дуо қилиб, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган давлатимиз раҳбариятига соғлик-омонлик тилади, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар