11 ёшли ўгай қизини зўрлаш айби билан тошкентлик фуқаро ҳибсга олинди
Тошкентда ўзининг 11 ёшли ўгай қизини зўрлашда айбланаётган фуқаро ҳибсга олинди. Эркак биринчи хотинидан ажрашишни расмийлаштирмасдан икки аёл билан яшаган. Бирга яшашдан унинг беш нафар фарзанди туғилган. У билан яшаётган аёлнинг қизи зўрлаш қурбонига айланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси (“Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўравонликни қўллаш орқали ғайритабиий шаклда жинсий эҳтиёжларни қондириш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Агар эркак ушбу жиноятда айбдор деб топилса, у 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Айни пайтда ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар