Октябрь ойида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Ўзбекистонга хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола олиб келинди. Улардан бир нафари Россия Федерациясидан қолгани икки нафари эса Хитой Халқ Республикаси ҳудудидан келтирилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик томонидан вояга етмаганларнинг оилалари ва Ўзбекистондаги яқин қариндошлари олдиндан ўрганиб чиқилган бўлиб, уларнинг оғир турмуш шароитида қолдирилганлиги баҳоланмоқда.
Кейинчалик уларга боланинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳатлар, ўқишга жойлаштириш ва бошқа хизматларни ўз ичига олган комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
Маълумот учун: октябрь ойи бошидан хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 11 нафар бола Ўзбекистон Республикасига қайтарилди.
Яқин кунларда яна Россия Федерациясидан яна бир гуруҳ болалар олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Шарҳлар