12 февраль куни Тошкентнинг иккита туманида газ таъминоти узилиши кутилмоқда
12 февраль куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Сергели-8а мавзесидаги ер ости газ қувурларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги айрим кўча ва маҳаллаларга табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Худудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар беради.
Сергели туманида:
– “Соҳибкор”, “Янги Сергели”, “Эзгулик”, “Мададкор”, “Зиёрат”, “Меҳригиё”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Саховат”, “Қипчоқ”, “Нурҳаёт”, “Иттифоқ”, “Нилуфар” маҳаллаларидаги 347 та кўп қаватли уйдаги 18 минг 953 та хонадонда;
– “Дарё бўйи”, “Софдил”, “Сўғдиёна” маҳаллаларидаги 4072 та хонадонда.
Янгиҳаёт туманида:
– “Йўлдош”, “Машъал”, “Янги турмуш”, “Олчазор”, “Хушнуд”, “Навқирон”, “Ёрқин ҳаёт”, “Чароғон”, “Чорбоғ”, “Виктор”, “Ал Фарғоний”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Тошкент”, “Файзли” маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлардаги 12 минг 559 та хонадон ва 3 минг 711 уй хўжаликларида.
Шарҳлар