12 ёшли боланинг илтимоси билан Андижон туманида кутубхона қурилади
Андижон туманидаги «Терактаги» маҳалласида яшовчи 12 ёшли ўсмирнинг илтимосига кўра кутубхона қурилади, дея хабар беради вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати.
Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар билан учрашувида Асадилло Розиқов исмли болакай китоб етишмаслиги сабабли “Ёш китобсевар” танловида юқори натижа кўрсата олмагани учун ҳокимдан кутубхона қуришни сўради.
Ҳокимлик кутубхонани қуриш ишларини бошлаб юборган ва уни 25 январга қадар якунлашни режалаштирган.
Ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов боланинг ўзини кутубхонани бошқаришга таклиф қилган ва бола машина ёки уй сўрамаганига ҳайрон бўлган, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар