12 туп қарағай кесиб ташланиши бўйича Андижон шаҳар ободонлаштириш бўлимининг раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Источник: Госкомэкологии

Ҳуқуқ муҳофазачилари Андижонда қонунга хилоф равишда дарахтларни кесишга имкон берган шахсни кўрсатди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. вилоят перинатал маркази ҳудудидаги 12 туп элдор қарағайини кестириб юбориши оқибатида табиатга 115,5 млн сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Sputnik нашри ёзади.

Ҳозир Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳаракатлар учун жаримадан тортиб уч йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.