13 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иccиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Устюрт бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Навоий вилоятининг шимолида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.