13 ёшли ўгай қизини мунтазам дўппослаб келган аёл 3 ярим йилга қамалди
Болалар омбудсманига жамоатчилик фаолларидан Зангиота туманидаги 13 ёшли С.Р (қиз) га нисбатан унинг ўгай онаси томонидан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилинаётгани юзасидан мурожаат ва видеоматериал келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки терговда аниқланишича, Ш.С. 2010 йилда туғилган ўгай қизи С.Р. ни 2023 йил давомида муттасил равишда дўппослаб, унга нисбатан жисмоний ҳамда руҳий жиҳатдан азоб бериб, унда кучли қўрқув ҳосил қилиш йўли орқали ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, танасининг турли қисмларига тан жароҳатлари етказиб келган.
Болалар омбудсмани вакили бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур ишнинг суд процессида кўрилишида иштирок этди.
5 июьн куни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида мазкур жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга биноан, Ш.С. ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (Қийнаш) ва 112-моддаси 3-қисми (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди ва мазкур жазо билан боғлиқ тегишли чекловлар ўрнатилди.
Шарҳлар