13 ёшли қизни зўрлаган шахс 15 йилга қамалди
Ўзбекистон Олий судининг матбуот котиби Азиз Абидовнинг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман суди 14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлашда айбдор деб топилган Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасининг собиқ ходими 1993 йилда туғилган Ш.Ш.га нисбатан ҳукм чиқарди, айбланувчи 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Суд жараёни ёпиқ режимда ўтказилган. Жараён судья Ж.Хўжаев раислигида 4 август куни бошланган.
Қизнинг АҚШда яшовчи оиласи кўплаб тўсиқ ва таҳдидларга дуч келгани ва ишни судга етказиш учун кўп куч сарфлагани айтилади. Жиноят апрель ойида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан сўнг жиноят иши қайта қўзғатилиб, 29 июль куни жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг қарори билан фуқаро қамоққа олинган.
Шарҳлар