13 ёшли қизни зўрлашда айбдор деб топилган шахснинг шикоят аризаси қондирилмади
Шу йилнинг апрель ойида суд Миллий гвардиянинг собиқ ходимини 13 ёшли қизни зўрлашда айбдор деб топиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилган эди. Аммо 2023 йил 8 ноябрда жиноятчи биринчи инстанция судининг ҳукмини қайта кўриб чиқиш учун юқори судга шикоят аризасини тақдим этди.
Тошкент вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 декабрдаги ажрими билан Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг Ш.Ш.гa нисбатан 2023 йил 18 октябрдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди. Ш.Ш. ва унинг адвокатининг апелляция шикояти қаноатлантирилмади.
«Биз адолат ғалаба қозонганидан хурсандмиз, қизча ва унинг оиласига ҳаётларида фақат яхшилик тилаймиз», – дейди зўравонликка қарши «Не молчи» лойиҳаси.
Шарҳлар