13 ёшли қизнинг зўрланиши ҳақидаги иш судга оширилди
2019 йилда Қибрай туманида 13 ёшли қизни зўрлаш бўйича жиноят иши 9 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман судига ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий судининг матбуот хизмати хабар беради.
Айтиш жиоизки, қизнинг АҚШда яшовчи оиласи ишни судгача етказиш учун кўп ҳаракат қилган, кўплаб тўсиқ ва таҳдидларга дуч келган.
Жиноят содир этилган вақтда ишсиз бўлган гумондор Ш.Ш.(1993 йилда туғилган) Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми — 14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлашда айбланмоқда.
Нурафшон шаҳар жиноят ишлари бўйича судининг 29 июлдаги қарори билан ушбу шахс қамоққа олинган. Жинсий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасида назарда тутилганидек, ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади.
Қизнинг ота-онаси Nemolchil.uz лойиҳасига ушбу жиноят иши даъво муддати ўтгани ва ҳеч қандай далил йўқлигини баҳона қилиб ёпишганини маълум қилган. Улар турли прокуратуралар ва сенаторларга мурожаат қилишган, аммо натижа бўлмаган.
Шарҳлар