13 ёшли қизни ўлдиришда гумонланган эркак қидирувга берилди
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 13 яшар қизни ўлдириб, қочиб кетганликда гумон қилинаётган эркак қидирувга берилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, Янгиер шаҳар Обод юрт маҳалласи Самарқанд кўчаси 8-уй, 7 хонадонда яшовчи, 1975 йилда туғилган Холтўраев Йўлдошали Ашурович оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.
Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см атрофида, буғдойранг, озғиндан келган, эгнида сариқ-кўк чизиқли кўйлак, қора рангли шим ва оёғида қора рангли туфли бўлган.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 қисқа рақами, (67) 343-52-22, (67) 343-51-11, (78) 221-02-73, (67) 350-11-02, (88) 908-22-00 телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралган.
“Хабар берганларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади. Ушбу фуқаро топилишида кўмаклашган фуқаролар 10 миллион сўм пул маблағи билан мукофотланади”, – дейилади хабарда.
Шарҳлар