«Ўзи билан яшашни хохламаган ўғлини калтаклаётган ота” сарлавҳаси остидаги видеога аниқлик киритилди
Ижтимоий тармоқларда «Ўзи билан яшашни хохламаган ўғлини калтаклаётган ота” сарлавҳаси остида видео тарқалган эди.
Аниқланишича, 23 март куни Сурхондарё вилояти, Денов туманида туғилган вояга етмаган Е.Я. Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги тоғасига тегишли қурилиш моллари дўконида бўлган вақтида отаси М.Х. келиб, Е.Я.ни ўзи билан олиб кетишини айтган. Аммо, ўғли у билан кетишни хоҳламаслигини, отаси билан онасининг ўзаро жанжаллари сабаб улар билан бирга яшамаслигини маълум қилганида, отаси зўрлик ишлатиб олиб кетмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан аниқлаштирилган маълумотларга кўра, бу оилада эр ва хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам равишда кузатилганлиги сабабли жорий йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан М.Х. ни тазйиқ ҳаракатларини чеклаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи С.М.га ҳимоя ордери берилган.
27 апрель куни видеодаги ҳолат юзасидан М.Х. га нисбатан МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 185 (2) -моддалари (Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) билан айбдор деб топиб, 5 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Шарҳлар