Хоразмлик аёлнинг банк картасидан 15 миллиондан кўп миқдордаги пул ўғирланди
Хоразм вилоятида яшовчи 52 ёшли (аёл) Х.С. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 15.150.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи Э.Ж. содир этганлиги аниқланган.
Э.Ж. Интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали “Сиз бонус ютдингиз” мазмунидаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Бу эълонга ишонган (аёл) Х.С.нинг банк карта маълумотларини қўлга кириб, иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар