Bo'limsiz

15 та туман ИИБ бошлиғи, беш нафар прокуурор ва ИИВ раҳбарининг ўринбосари ишдан олинди

Фото: пресс-служба президента

Жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда мамлакат президенти раҳбарлигида ўтказилган ИИВ коллегиясининг кенгайтирилган йиғилиши якунлари бўйича маълум бўлди.

Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмонов, ички ишлар вазири ўринбосари Б.Абдуллаевга “Маҳаллаларда профилактика инспекторлари фаолиятини лозим даражада ташкил этмаганликлари учун” ҳайфсан берилиб, уч ой синов муддати белгиланди.

Йил охиригача барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари тегишли хулосалар чиқармаса, ўз вазифасидан озод этилиши қайд қилинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.