Фуқарога нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари расмийлаштирилаётган пайтда у вафот этганлиги» ҳақидаги хабар юзасидан ўрганиш ишлари бошланди
20 июнь куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини расмийлаштириш жараёнида, Бекобод шаҳар ИИБга олиб келинган фуқаролардан бирининг соғлиғи ёмонлашиб, тиббиёт масканига олиб борилганда вафот этганлиги ҳолати юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирда воқеа содир бўлган жойларда мавжуд бўлган барча видеоёзувлар олинган бўлиб, гувоҳлар ҳамда воқеа иштирокчиларнинг кўрсатмалари текширилмоқда, тегишли судга оид экспертизалар тайинланган.
Ички ишлар органлари билан боғлиқ ҳолатда одам вафот этиши, юзага келган вазиятдан қатъий назар фавқулодда ҳолат сифатида кўрилади ва воқеанинг барча иштирокчиларини, шу жумладан ҳар бир ходимнинг ҳаракатлари синчковлик билан, тўлиқ ва холисона ўрганилиши таъминланади.
Шарҳлар