Ўзбек кинорежиссёри Миртемир Муротов 19-халқаро кинофестивалда тақдирланди

Ўзбек кинорежиссёри Миртемир Муротов 19-халқаро кинофестивалда тақдирланди

6—10-июл кунлари Ярославл шаҳрида бўлиб ўтган “Оила даврасида” 19-Халқаро оилавий ва болалар фильмлари кинофестивалида ўзбек режиссёри Миртемир Муротовнинг “Кассета” фильми премерасига эътибор қаратилди. Ушбу қисқа метражли фильм кинематография бўйича махсус мукофотга сазовор бўлди.

Бу йил “Оила даврасида” фестивали бутун дунёдан 10 000 дан ортиқ томошабинни жамлади ва турли мамлакатлардан оила ва болалик мавзуларини қамраб олган 76 та фильм намойиш этилди. Миртемир Муротов ушбу майдонда халқаро кинонинг ёрқин намояндаларидан бирига айланди.

Фестивалда қисқа метражли фильмлардан ташқари бадиий ва болалар фильмлари ҳам ўрин олди, турли номинациялар бўйича энг яхши асарлар тақдирланди. 10-июл куни якунига етган тантанали маросимда мусобақа ғолиблари аниқланди.

«Миртемир Муротов ва унинг “Кассета” фильми ўзининг ғайриоддий қарашлари ва халқаро миқёсда эътироф этилган кинематография истеъдоди билан мухлислар ва кино мутахассисларини хурсанд қилишда давом этмоқда: – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.