Тошкент вилоятида бир эркак ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг картасидан 15 млн сўм пулни ўғирлади
Тошкент вилояти яшовчи 38 ёшли (аёл) М.Ғ. ИИОга мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра 15 млн. cўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи У.Р. исмли шахс содир этганлиги аниқланган
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган У.Р., жабрланувчи (аёл) М.Ғ.га қўнғироқ қилган ва ўзини “Банк хавфсизлик хизмати ходими” сифатида таништириб, СМС хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, унинг ҳисобида бўлган 15 млн. сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан У.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар