16 ёшли қизга ташланган эркак “майда безорилик” моддаси бўйича ҳукм қилинди
16 ёшли қизга “подъездда” ташлангани акс этган видео эълон қилинганидан сўнг Nemolchi.uz таҳририятига ўтган йили унга ҳам ташланган эркакни видеода таниган аёлдан мурожаат келиб тушди. Тергов жараёнида бу эркак Тошкентнинг бошқа туманида бир аёлга нисбатан навбатдаги ҳужумни амалга оширгани ҳам маълум бўлди.
Жамоатчилик норозилиги натижасида гумондорга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. 2023 йил 14 декабрь куни Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Баҳодир Қаюмов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи 2001 йилда туғилган Аюбхон Хасанов ЖК 277-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шарҳлар