16 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Foto: Depositphotos

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даражада совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10-15даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда  туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда  кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва  кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

15-17 октябрь кунлари мамлакатимизга совуқ ва нам ҳаво оқими массалари кириб келиши давом этади.

15-17 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиққача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиққача аста-секин пасаяди.

15-16 октябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.