17 ёш бола экстремистик ғоялар таъсирига тушиб, яқинларини ҳам бунга жалб қилди

Foto: uza.uz

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган шахслар аниқланди.

ИИВ ахборот хизматидан маълум қилишларича, 2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган. Бунга унинг 16 нафар яқин танишлари ҳам қўшилган ва ноқонуний “жамоат” тузилган.

Улар келгусида хорижда фаолият олиб бораётган “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштиргани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

ИИВ фуқароларни интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун доимо огоҳ бўлишга чақирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.