2023 йилда 17 минг нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган

Солдат Национальной гвардии Техаса на границе с Мексикой в Игл-Пасс
Фото: AFP / CHANDAN KHANNA

АҚШ Конгрессининг Монтана штатидан сенатори Стив Дейнс матбуот анжуманида маълум қилишича, 2023 йилда 50 мингдан ортиқ марказий осиёлик АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган.

АҚШда бошпана тақдим этиш ҳақидаги суд эшитувларини кузатиб борувчи Трансакциялар қайдларини таҳлил қилиш маркази маълумотларига кўра, бугунги кун ҳолатига шундай масалалар бўйича суд ишларини камида 40 минг нафар Марказий Осиё фуқароси кутмоқда. Шуларнинг 17 минг нафари — Ўзбекистон, 7 минги — Қирғизистон, 3 минги — Тожикистон, 2,7 минги — Қозоғистон, 2 минги — Туркманистон фуқароларидир.

Расмий маълумотларга кўра, 2021 йилда Жо Байден ҳокимият тепасига келганидан буён 7,3 миллиондан зиёд муҳожирлар АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.