18 ёшли йигит 8 минг метрдан баланд бўлган 14 та чўққини забт этди

Непаллик 18 ёшли Нима Ринжи Шерпа баландлиги 8 минг метрдан баланд 14 та чўққининг барчасини забт этган энг ёш алпинистга айланди.

Ёш алпинист Тибетдаги Шиша Пангма тоғини забт этиш билан дунёнинг энг баланд чўққиларига чиқиш миссиясини якунлади.

Шерпа баланд чўққиларни забт этишни 16 ёшида бошлаган бўлиб, 8 минг метрдан баланд тоғларга чиқишга 740 кун сарфлаган. Ҳозирда уларнинг оиласи Непалда баланд чўққиларга экспедициялар ташкил этувчи сайёҳлик компаниясини бошқаришмоқда.

«14 та “саккиз минглик”ни забт этиш — алпинизмнинг энг юқори чўққисидир. Ўсмир юксак маррага етиш учун узоқ вақт давомида кислород етишмайдиган “ўлим зоналари”ни босиб ўтишига тўғри келди», – дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида: Нима Ринжи Шерпа бунга қадар ҳам қатор рекордларни ўрнатган. Жумладан, у Ҳимолайнинг Г1 ва Г2, Кашмирдаги Нангапарбат, Лхотсзе, Канченжангу чўққиларини забт этган. 2022 йил 30 сентябрь куни у дунёда баландлиги бўйича саккизинчи ўринда турадиган Непалдаги Манаслу тоғига кўтарилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.