18 ёшга тўлмаганлар қандай ишларда ишлаши тақиқланган
Меҳнат кодексида ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида белгиланган.
Кодекснинг 412-моддасига мувофиқ меҳнат шароити зарарли ва хавфли бўлган ишларда, ер ости ишларида, шунингдек бажарилиши ўн саккиз ёшгача бўлганлар ҳаётига, соғлиғига, хавфсизлигига ва маънавий жиҳатдан камол топишига зиён етказиши мумкин бўлган яъни тунги кафе ва клублар, спиртли ичимликларни, тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни, токсик препаратларни ишлаб чиқариш, ташиш ҳамда сотиш ишларида уларнинг меҳнатини қўллаш тақиқланади.
Улашиш:
Шарҳлар