19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштирган шахс ушланди
Қўқон шаҳрида фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги “G.W.” ва “E.W.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришган.
«Жиноятчи ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар